вторник, 9 февраля 2021 г.

 

Ўзбекистон ҳукумати яна бир “ЭРК”чини қамматди.

      2020 йилнинг 27 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани  Жинойи ишлари бўйича суди Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси 3-қисми, “г” банди билан айбланган, Ўзбекистон “ЭРК” демократик партиясининг Марказий Кенгаш  аъзоси, Ҳуррам Бердиев Ҳасановични узил-кесил 2 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Судда Давлат томонидан қораловучи бўлиб қатнашган, мансабдор шаҳс Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия маслаҳатчисининг иккинчи даражали юристи, Шайҳонтоҳур тумани жиноий ишлари бўйича судининг судьяси Темур Юсуповга, “Сиз томондан олиб борилган суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135 моддаси билан айибланган, жиноятни содир этган судланувчи Бердиев Ҳуррам Ҳасановичга нисбатан енгил жазо тайинладингиз. Ваҳоланки, жиноятчи Бердиев Ҳуррамга нисбатан мен 9 йилга озодликдан маҳрум эттишни талаб қилгандим. Сиз эса, унга нисбатан оқкўнгиллик қилиб, узил-кесил икки йил чора белгилламоқдасиз?”деб савол берган эди. Шунда судья Темур Юсупов, “мен судланувчи Ҳуррам Бердиевнинг ойилавий шарт-шаройити,  унинг содир этган жиноятидаги қилмиши, 7 йил давомида қидирувда бўлганлигини инобатга олиб, узил –кесил  икки йил жазо тайинладим. Мен ҳам аввалига  Сиз айтганигиздек, унга нисбатан 9 йил эмас балки, узил-кесил 12 йил белгиламоқчи эдим. Агар Сиз суд томонидан чиқарилган ҳукмдан норози бўлсангиз унда суд ҳукмига нисбатан прокурор “протест”ини киритишингиз мумкин...”деб жавоб берган. Судланувчи Ҳуррам Бердиевнинг шаҳсий адвокати Мўътабар опа эса, “мен суднинг чиққарган ҳукмидан мутлоқо норозиман. Чунки, 2014 йил 06-март куни шу модда билан судланиб узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган, Фахриддин Тиллаев ва Нуриддин Джуманиёзовларга нисбатан чиқарилган ҳукм ўз кучида қолдирилмоқда. Бу суд  ўтган судни такрор ва такрорламоқда. Қани бу ерда мантиқ? Дастлабки тергов давомида терговчи Дилфуза Ходжаева мутлоқо тергов ишларини нотўғри олиб борган экан. Яъний, “Дело”да ками-камчиликлар бўлса-да, тергов ишларини бир томонлама олиб борган. Мен буни ўз кўзим билан кўриб чиқдим ва гувоҳи бўлдим. Ҳатто-ки, терговчи билан бир неча марта торттишиб ҳам қолдик. Унинг хатоларини юзига айтиб солсам-да у “мен бу ишни олганимга ўзимдан-ўзим ҳафаман. Нима қилай, аввалги терговчининг “иш”ни яъний, орқасини ёппмасам мен айибдор бўлиб қоламан” деб айтди. Демак. Мен бу ерда судни, суд деб ҳисобламайман. Бу ҳукмга нисбатан “Аппелация” шикоятини ёзаман...”деб айтган.

    Судланувчи Ҳуррам Бердиевга нисбатан “терпелло” Эркин Эрдоновнинг “менга етқазилган моддий зарарни Ҳуррам Бердиев Ҳасановичдан   800  А.Қ.Ш. долларини менинг фойдамга ўндириб беришларингизни сўрайман” деб қилган мурожаати   суд томонидан мутлоқо инобатга олмади.

     Шундан сўнг, судланувчи Ҳуррам Бердиев суд оҳирида сўз олиб, “мен суднинг чиқарган бу ҳукмидан мутлоқо норозиман. Чунки, мен қилмаган жиноятим учун, жазоламоқдасизлар? Менинг ҳатти-ҳаракатларимда амалга оширилган жиноятимни кўрсатиб беришларингиз ва бўйнимга қўйиб беришларингизни талаб қиламан!”деб айтган. Шу билан суд “Иш”и тугади. Ўша куни яъний, 2020 йилнинг 27-декабрь куни Тошкент шаҳар жиноий ишлари бўйича судиининг судьяси Темурбек Юсупов томонидан “Ўзбекистон Республикаси номидан” ўқиб эшиттирлган, “ҳукм”нинг бир нусҳаси судланувчи Ҳуррам Бердиевга берилган холос. Бироқ... Унинг шаҳсий адвокати Мўътабар опа томонидан  “ҳурматли судья Темур Юсупов менинг ҳимоямдаги бўлган, судланувчи Ҳуррам Бердиев Ҳасановичга нисбатан чиқарилган ҳукмдан бир нусҳасини унга бердингиз? Аммо менга нега бермайсиз?” деб айтган саволлари судья  Темурбек Юсупов томонидан жавобсиз қолдирилди.

Фахриддин Тиллаев

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси.

Комментариев нет:

Отправить комментарий