пятница, 21 августа 2020 г.

ҚОЗОҒИСТОН “КГБ”СИ “ЭРК”ЧИНИ СИНДИРИШДИ.

 

ҚОЗОҒИСТОН “КГБ”СИ “ЭРК”ЧИНИ СИНДИРИШДИ.

 

Бизга келиб тушган маълумотга кўра, шу йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси “Эрк” Демократик Партиясининг аъзоси, Ҳуррам Бердиев Ҳасановични Қозоғистон Республикасининг “КГБ” (Давлат Ҳавфсизлик Комитети) ходимларидан иборат бир гуруҳи “ШИЗО” (Вақтинчалик Сақлаш Изолятири)да шавқатсиз дўппослаганлар. Натижада унинг бир қўли ва бурун қисми сингган. Ҳуррам Бердиевни қўлидан, “Тушунтириш ҳати” ёзиб олиш ва Қозоғистондан, Ўзбекистонга “экстрадация” қилиш мақсадида қаттиқ қийноққа солинган. Ҳуррам Бердиев ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг (ГНБ) Давлат Ҳавфсизлик Ҳизматида сақланмоқда...

 

   Шу ўринда эслатиб ўтамиз,Ҳуррам Бердиев Ҳасанович 2014 йилнинг 06 март куни Ўзбекистон Республикаси Жкнинг 135 моддаси 3-қисми “г”банди билан Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани Жиноий ишлари бўйича суди томонидан сиртдан суд қилиниб, унга нисбатан “Қидирув” эълон қилинган эди. Ўша қидирув асосида, 2020 йил 08-февраль куни  Қозоғистон Республикасининг  “Шимкент” вилоятида қўлга  олинган...

 

Ҳуррам Бердиев 2008 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикасини тарк этган.  Унинг Ўзбекистондан чиққиб кетишига асосий сабаблардан бири, 2007 йил “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Сайлов” ўтқазиш компанияси даврида у Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида “ЭРК” Демократик Партиясининг “ЭРКИН-ЮРТ” газетасини тарқатаётган вақтда қўлга олинган. Ўша йили уни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Жиноий ишлари бўйича  суди томонидан суд қилиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг тегишли моддалари билан айиблашиб, 15 суткага қамоққа олишди. Ўшандан кейин эса, у тўғрисида “Қумўрғон Ҳақиқати” газетасида “Ўзгалар ноғорасига ўйнайдиган инсон” сарлавҳали мақола чоп эттилди. Бу мақола Сурхондарё вилоятининг барча туман газеталарида ҳам эълон қилинди. Бу ҳам етмаганидек, Ҳуррам Бердиевни ўзи ишлаб юрган мактаб маъмуряти ишдан ҳайдашдилар. Унга нисбатан туҳмат ва маломат тошларини оттишди. Шундан кейинэса, Ҳуррам Бердиев фарзандлари ва оиласини боқиш учун, мажбур бўлганидан кейин,   мардикорчилик учун иш қидириб, Россия ва Қозоғистонга кетганди...  

 

 Ҳуррам Бердиев Ҳасанович-1961 йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Ҳ.Юлдошев” маҳалласида туғилган. Маълумоти Олий.  Оилали. 5-нафар фарзанди бор. Ҳ.Бердиев “ЭРК” партиясига 1990 йиллар бошида кириб келган . У шу йиллар давомида ўзини “ЭРК” партиясига бўлган ишонч ва эътиқоди учун, жуда ҳам қаттиқ курашиб келаётган аъзолардан биридир...

 

Фахриддин Тиллаев.

      

O’zbekistonda siyosiy ta’qiblar qayta tiklanmoqdami?